АЁЛЛАРДАГИ ЎТА НОЗИК МУАММОЛАР

Деярли ҳар бир аёл нозик хасталик – қиннинг қуруқлиги муаммоси билан тўқнаш келган. Одатда бундай ҳолат менопаузадан олдин ва ундан кейин кузатилади. Лекин кейинги пайтда мутахассисларга борган сари ёшроқ аёллар кўпроқ мурожаат қилишмоқда.

Атрофияли вагинит (қин қуруқлиги) – қин деворларининг юпқалашиши ва тўқималарининг буришиб қолиши, шунингдек, табиий намлантириш миқдорининг камайиши оқибатида келиб чиқадиган ва қичишиш билан кечадиган ёқимсиз ҳолатдир.

Ноқулайлик, тез-тез бовул қилиш истаги, микрожароҳатлар натижасида оз миқдорда қон кетиши касалликнинг энг кўп тарқалган белгилари ҳисобланади. Алоҳида вазиятларда юқорида санаб ўтилган белгилар таносил инфекциялари сабабли ҳам пайдо бўлиши мумкин.

Ҳар бир аёлда табиий ишлаб чиқариладиган намлантирувчи суюқлик миқдори турли даражаларда ўзгариб туради. Агар суюқлик ишлаб чиқарилмай қолса ёки миқдори етарли бўлмаса, масалан, қуруқшаш билан кузатилувчи қичишиш ва ачишиш каби ёқимсиз белгилар пайдо бўлади, 

Атрофияли вагинитнинг сабаблари 

Кўпинча қин қуруқлиги климакс вақтида – 40 ёшдан 60 ёшгача бўлган даврда вужудга келади. Менопауза даври организмда эстроген миқдорининг пасайиши билан тавсифланади. Ушбу гормон қиндаги кислоталилик ва намланишни нормал даражада ушлаб туриш учун жавоб беради. Эстроген анча кам миқдорда ишлаб чиқарилганида, албатта, табиий ҳимоя пасаяди, кислоталилик ўзгаради ва натижада қиндаги  ишқор даражаси ортади.

Бу даврда, биринчи навбатда, инфекция тушириб қўйиш хавфи жуда юқори, чунки рН жуда ҳам баланд, қин тўқималари эса юпқалашиб кетган бўлади. Натижада қин деворида ёриқлар ва очиқ ярачалар пайдо бўлиши мумкин.

Шу билан бир вақтда яқин жойлашган уретранинг тўқималари ҳам юпқалашиб кетади, бу эса қиндан замбуруғ инфекцияси ва бошқа зарарли микроорганизмларнинг кириб келиш хавфини оширади.

Тиббий воситаларни қабул қилиш ҳам организмда эстроген даражасининг пасайтиради, чунки уларнинг бу гормонни ишлаб чиқариш жараёнига таъсир кўрсатиш эҳтимоли бор. Улар орасида атропин, артериал қон босимни нормаллаштириш воситалари, антидепрессантлар, бачадон миомасини даволовчи дорилар, антигистамин, юқори сезувчанликни пасайтирувчи (десенсибилизация) ва сийдик ҳайдовчи воситалар, юрак-қон томир тизими учун дориларни санаб ўтиш мумкин.

Шунингдек, қиндаги қуруқлик турли гигиена воситаларидан фойдаланиш натижасида, таркибида қаттиқ ишқорлар кўп бўлган совун, лосьон, гел, атир ва бошқа воситаларни ишлатгандан кейин аллергик реакция кўринишида намоён бўлади.

Кўп ҳолларда қиннинг қуруқлиги ичиладиган (орал), масалан, таркибида прогестерон бўлган контрацептив воситаларни истеъмол қилиш оқибати бўлиши ҳам эҳтимолдан холи эмас. Бундай ҳолат ҳайз (менструация) келишидан олдинги кунларда ҳам кузатилиши мумкин. Бу даврда эстроген даражаси пасаяди ва прогестерон кўтарилади, бу эса қуриб қолишни келтириб чиқаради.

Қуруқшаш саратон ўсмаларида буюриладиган кимё терапияси ва нурли даволаш натижасида ҳам келиб чиқиши мумкин. Уларнинг таъсири организмнинг, шу жумладан, жинсий соҳанинг ҳам функцияларини пасайтиради.

Сабабсиз ва ҳаддан зиёд кўп марта спринцовка қилишлар ҳам қин тўқималарининг ҳолатига ижобий таъсир қилмайди. Бу муолажа кўпроқ акс таъсир кўрсатади – табиий микрофлорани бузади ва уларга зарар етказади, бунинг оқибатида эса қуриш ҳолати келиб чиқади.

Шегрен синдромида ташқи секреция безларининг патологик жараёнига жалб этилишида намоён бўладиган бирлаштирувчи тўқиманинг аутоиммун тизимли зарарланиши юз беради. 

Шунингдек, атрофияли вагинитнинг сабаблари қуйидагилар бўлиши мумкин:

  • тухумдонларнинг жарроҳлик йўли билан олиб ташланиши;
  • эндометриоз;
  • таносил аъзолари тизими инфекциялари;
  • вагинит;
  • иммунитетнинг бузилиши;
  • генитал герпес;
  • зиқликлар ва депрессия;
  • оғир жисмоний юкламалар;
  • асабларнинг таранглиги;
  • дерматологик бузилишлар;
  • эндокринопатия.

 МУОЛАЖА УСУЛЛАРИ

Агар касаллик эстроген даражасининг камайиши сабабли келиб чиққан бўлса, у ҳолда унинг ўрнини босувчи гормон терапияси билан даволанади. Маҳаллий (суппозитарий ва вагинал мазлар)  ёки ичиладиган (орал) қўлланиладиган дорилар буюрилади.

Таркибида эстроген бўлган ҳар қандай восита ножўя таъсирларни келтириб чиқариши мумкин ва бир қатор қарши кўрсатмаларга эга (миомалар, эндометриоз, ҳомиладорлик, лактация даври).

Интим косметика сифатида гормонсиз намлантирувчилар, рН паст бўлган лубрикантлар мос келади. Крем ва геллар сувли асосда тайёрланган бўлиши керак.

“Нарон крем микробларга қарши таъсирга эга ва организмнинг табиий микрофлорасини тиклайди. Воситанинг устуворлиги – унинг қарши кўрсатмалари ва ножўя таъсирлари рўйхатининг минималлигида. Кремдан фойдаланиш ёши чекланмаган ва алоҳида ўрганишни талаб этмайди.

Маҳсулот фойдали хусусиятларга эга ва организм учун хавфли бўлмаган  ўсимлик компонентларидан таркиб топган.

Нарон крем”дан шифокор рецептисиз фойдаланиш мумкин. Восита барча ёшдаги аёлларга мос келади. Уни сурункали касалликлар мавжуд бўлганида ҳам қўллаш мумкин, чунки дори ҳеч қандай тизимли таъсир кўрсатмайди, патоген микроорганизмларнинг ривожланишини тўхтатмайди ва қиндаги рН даражасини бузмайди.

Қўллаш бўйича тавсиялар:

  • гормонал фоннинг ўзгариши натижасида келиб чиққан қуруқлик (климакс);
  • мураккаблашган акушерлик анамнези (оғир туғруқлар, абортлар);
  • қандли диабетдаги юқори қуруқлик;
  • ортиқча вазнли, ёшга доир ўзгаришлар бўлган аёлларда қин мушаклари гуруҳларининг тонуси пастлиги;
  • юқори даражадаги жинсий фаоллик.

Қарши кўрсатмалар:

  • ҳомиладорлик, лактация даври;
  • ҳайз цикли;
  • дорига индивидуал таъсирчанлик (кўтара олмаслик). 

Шуни тушуниш муҳимки, қин қуруқлиги янада жиддий муаммоларнинг бошланиши бўлиши мумкин, чунки бу аъзо касалликни қўзғатувчи микроорганизмлардан ҳимояланиш нуқтаи назаридан жуда муҳим аҳамиятга эга. Бундан ташқари, аъзо деворларининг қуриб қолишидан пайдо бўлувчи микрожароҳатлар инфекцион касалликларни қўзғатувчилар учун кириш эшикларига айланиб қолади.

Узоқ вақт даволанмаслик, қин шиллиқ қаватининг атрофияси — эпителий ҳужайраларининг ўз функцияларини йўқотишига олиб келади.  

“Нарон крем” – қуриб қолиш муаммолари, шунингдек, қиннинг шиллиқ қаватидаги ёш билан боғлиқ ўзгаришларни бартараф этиш учун мўлжалланган даволовчи косметика воситаси.

Яхши қабул қилинади: таркиби мувозанатлаштирилган ўсимликлардан иборат; тизимли сўрилиш мавжуд эмас (қарши кўрсатмалар жуда кам); гипоаллерген (ачишиш белгиларини келтириб чиқармайди) хусусияти йўқ.

Юқори даражада намлантиради: енгил консистенция; тез сўрилади (ёғли доғлар қолдирмайди).

Қуйидаги ҳолларда қўллаш мумкин: қин мушаклари гуруҳларининг тонуси пасайиши (ортиқча вазнли, ёшга доир ўзгаришларга учраган аёллар), гормонал фоннинг ўзгариши натижасида келиб чиққан қуруқлик (климакс); қандли диабетдаги юқори қуруқлик; юқори даражадаги жинсий фаоллик.