“Perfect Balance” ёки ҳисоб-китобларингизни ўз ишининг усталарига ишонинг!

Хусусий фирмасини очишда эҳтимол, ҳар бир тадбиркор ходимлар танлови билан боғлиқ муаммога дуч келади. Шунда у муҳим масалалардан бири – ўз молиясини кимга ишониши мумкин? Бугунги кунда ҳисобчилар камёб эмас, лекин бир қарашда осон туюлишига қарамай, ўз ишини яхши биладиган мутахассисни топиш мушкул иш. Танишларнинг тавсиялари, иш тажрибаси – уларни танлашда энг муҳим жиҳатлардан бири. Лекин маблағларингиз ва ҳисоб-китоб ишларингиз ишончли қўлларда бўлиши керак.

Биз бухгалтерия хизматларини кўрсатувчи “Perfect Balance” аутсорсинг компаниясида бўлиб, унинг раҳбари Мунивер Умерова билан суҳбатлашдик. Ўз ишининг усталари бўлган профессионаллар ишини кузатиб, уларни баҳолашга ҳаракат қилдик ва турли саволлар бериб кўрдик. Ва бугун ишонч билан шуни айтишимиз мумкинки, “Perfect Balance” компанияси мижозларининг молиялари ишончли қўлларда!

“Perfect Balance” компанияси бухгалтерия хизматлари билан шуғулланади. Бу шуни англатадики, сиз ҳисобчи штатига ходим олмайсиз, балки унинг вазифаларини ўз офисида бухгалтерия ва кадрлар ҳисобини юритиб, барча ҳисоботларни топширадиган ва солиқ текширувида жавобгарликни зиммасига оладиган компанияга беришингиз мумкин бўлади. Бундан ташқари, компания ташкил этиладиган корхоналарга рўйхатдан ўтиш, устав фондига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек, бухгалтерия ва кадрлар ҳисобини йўлга қўйиш масалалари бўйича маслаҳатлар беради. Шунингдек, ишлаб турган фирмаларга ҳисобнинг тўғрилиги борасида маслаҳат хизматлари кўрсатади ва дастлабки текширув асосида ташкилотдаги бухгалтерия ҳисоби ҳолатини баҳолайди.

Нима учун бухгалтерия аутсорсингини танлаш керак? Бу хизмат нимаси билан қулай?

Бухгалтерия аутсорсинги – бизнес-жараёнлар аутсорсингининг хусусий кўриниши ва корхона фаолиятидаги бухгалтерия таъминотининг усулларидан ҳисобланади. Бу ташкилотнинг бухгалтерия ҳисоби хизматларини бошқа фирманинг юқори малакали мутахассисларига топшириш демакдир.

“Perfect Balance” компаниясини танлаб, сиз қуйидаги хизматларнинг тўлиқ пакетига эга бўласиз:

  • бухгалтерия тасарруфи;
  • кадрлар ҳужжатларининг юритилиши;
  • мижозни келиб тушган пул маблағлари ва ҳисоб рақамларнинг ҳолати ҳақида ўз вақтида хабардор қилган ҳолда, банк операцияларининг олиб борилиши;
  • “Telegram” мессенжерида гуруҳ очиш: бунда мижоз топшириқ ёки саволлар беради ва 10 дақиқа давомида жавоб олади;
  • мижоздан ҳафта давомида тўпланган ҳужжатларни йиғиб олиб кетувчи курьер/бухгалтер – штатдаги ходим;
  • мижознинг компанияси учун битта бухгалтер эмас, балки профессионал бухгалтерларнинг бутун бир жамоаси ишлайди!

Бу омилларнинг барчаси ходимнинг касал бўлиб қолиши каби табиий инсон омили ва бошқа ҳолатларга дуч келмаган ҳолда, тинимсиз равишда сифатли хизматларни кўрсатиш имконини беради. Бундан ташқари, қилинган иш учун бутун масъулият(барча жарима ва пенялар)ни компания ўз зиммасига олади.

Компаниянинг 1 ойлик хизмат кўрсатиш нархи 2 300 000 сўмдан бошланади. Нарх ҳужжатлар айланмасининг сонига боғлиқ. Баъзи мижозларга, айниқса, тадбиркорлик фаолиятини энди бошлаганларга бундай сумма анча қиммат туюлиши мумкин. Лекин мазкур маблағларни бухгалтериянинг олиб борилишига сарфлаб, сиз бошқа юзага келиши мумкин бўлган харажатлар – ходим учун офисда (компаниянинг ўз офиси бўлиб, мижоз у ерга иш куни давомида хоҳлаган вақтида етиб бориши мумкин), ходимларни ёллашда (компаниянинг барча ходимлари – расмий тарзда жойлаштирилган “Perfect Balance” бухгалтерлари, сиз бор-йўғи шартнома тузишингиз керак), эҳтимолий хатоларда (барча пеня ва жарималарни компания ўз зиммасига олади) тежамкорлик қилган бўласиз.

Компания раҳбари Мунивер Умерова кўп йиллик тажрибага эга бухгалтер,  у фирманинг бутун фаолиятини шахсан назорат қилади ва бухгалтерия хизматларини кўрсатиш сифатини кузатиб боради. Компаниянинг мижозларида (улар эса бир қанча ўнлаб миқдорни ташкил этади) инсон фактори билан боғлиқ (ходимнинг бетоб бўлиб қолиши, ишдан бўшагани) муаммолар юзага келмайди, чунки битта мижознинг ишини бир вақтнинг ўзида “Perfect Balance” компаниясининг учта  ходими олиб боради.

Компания ташкил топганига 4 йил тўлди ва у кўпгина обрўли мижозларнинг ишончини қозонди. “Perfect Balance” турли аудиторлик компаниялари билан ҳамкорликда ишлайди, доимий равишда у ёки бу соҳада киритилаётган қонуности ҳужжатларининг кузатувини олиб боради, у ҳамиша ўзгараётган иқтисодий шароитлардан бохабар бўлади. Мижозлар базасида турли йўналишдаги корхоналар мавжуд бўлиб, бу компаниянинг кўпгина соҳаларда иш тажрибасига эга эканини кўрсатади.

Сиз ўз молияларингизни кимгадир ишониш ҳақида ўйлаяпсизми? “Perfect Balance” офисига ташриф буюринг ва сизда шубҳа қолмайди! 

Фойдали!!!

Бухгалтерия бўлимига кетадиган чиқимлар қисқаради. Ойлик иш ҳақи, касаллик варақалари, меҳнат таътиллари, декрет таътилларига ҳақ тўлаш, ижтимоий пакетлар тақдим этиш ва иш жойларини жиҳозлаш зарур эмас.

Сифатли!!!

Бухгалтерия хизматлари сифатининг кафолати ва қатъий махфийлик. Бухгалтерия аутсорсинги бўйича хизматлар шартнома тузиш орқали олиб борилади.

Тезкор!!!

Шунингдек, бухгалтерия вазифалариларидан ташқари, ташқи ташкилотга корхонангиз учун ходимларни танлаш билан биргаликда кадрлар ҳисобининг олиб борилишини ҳам топшириш мумкин.

Қулай!!!

Иш онлайн режимда олиб борилади: саволлар туғилганида сиз ажратиб қўйилган алоқа каналлари бўйича мурожаат қилишингиз ёки компаниянинг офисига етиб келишингиз, ўз вақтида зарур ҳужжатларни олишингиз ва маслаҳатлашишингиз мумкин.